Мурат Камалов Нукусда ўрнатилган арча учун Тошкент ҳокимига миннатдорчилик билдирди

Мурат Камалов Нукусда ўрнатилган арча учун Тошкент ҳокимига миннатдорчилик билдирди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Нукусда ўрнатилган янги йил арчаси учун миннатдорчилик билдирди.

«Ҳурматли дўстимиз Ортиқхўжаевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Биз Қорақалпоғистонда шундай арча ўрнатдикки, Нукус шаҳрида бундай чиройли арча ҳали бўлмаган. Ҳамма боряпти, ёшларнинг барчаси ҳозир у ерда вақтини ўтказмоқда. Бунинг учун унга катта раҳмат», — деди у Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида.

Мурат Камалов Нукусда ўрнатилган арча учун Тошкент ҳокимига миннатдорчилик билдирди

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Тошкент шаҳар ҳокими президентга Нукус марказий қисмининг истиқболли лойиҳасини тақдим этган эди. Шаҳарда кўчаларни кўкаламзорлаштириш ва кенгайтириш, шунингдек, кўллар ва ҳиёбонлар яратиш, турар-жойлар қуриш, IT-парклар ва яна бошқа объектлар қурилиши режалаштирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!