Муқобил энергиядан 25 фоиз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз берилиши кутилмоқда

Муқобил энергиядан 25 фоиз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз берилиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган электротехника саноатига бағишланган йиғилишда:

Тошкент вилоятида электр жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича 58 миллион долларлик 14 та лойиҳани;

Фарғона вилоятида маиший техника ва кабель симлари ишлаб чиқариш бўйича 56 миллион долларлик 9 та лойиҳани;

Андижон вилоятида 34 миллион долларлик маиший техника ишлаб чиқариш бўйича 8 та лойиҳани ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Ҳозирда ўз эҳтиёжини 100 фоиз муқобил энергиядан қоплаган ва тармоқдан тўлиқ узилган истеъмолчиларга солиқ имтиёзлари қўлланади.

Молия ва энергетика вазирликларига муқобил энергиядан 25 фоиз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга ҳам мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз бериш бўйича таклиф киритиш топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!