Муқаддас Саъдуллаева Йигитали билан турмуши ҳақида: "Биз ҳеч кимнинг оиласини бузганимиз йўқ" (фото)

Муқаддас Саъдуллаева Йигитали билан турмуши ҳақида: "Биз ҳеч кимнинг оиласини бузганимиз йўқ" (фото)

Муқаддас Саъдуллаева 23 декабрь куни иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Актриса турли ҳил гап-сўзлар ва шов-шувлар сабабли инстаграмдаги шаҳсий саҳифасида актёр Йигитали Мамажонов билан оилавий суратларини жойлаштириб, мухлисларига қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди.

Муқаддас Саъдуллаева:
Ассалому алайкум, яхшилар. Хонадонимизга сал кам 1 йиллик ширин турмушимизнинг, муҳаббатимизнинг меваси АбуБакр Сиддиқ куни кеча илк бор янги меҳмон бўлиб келдилар! Бахтни кўз-кўз қилиш яхшиликка олиб келмаслигини ҳаётий тажрибамда, яқинларимда кўп гувоҳи бўлганман. Шунинг учун ҳам чиройли турмушимиз ҳеч кимни назарида бўлишини истамадик, шу кунгача тинч-тотув яшаб келяпмиз, лекин қарасам, охирги кунлар хақиқат асталик билан очилиб, ғаламис қалби қора инсонларнинг қуролига айланиб, ҳар хил туҳмат бўҳтонлар билан оиламиз шаънига хунук гаплар гуллай бошлади. Шунинг учун бугун охири бахтимни фақатгина яхшилар, қалби тоза инсонлар билан бўлишишни истадим. Мен бахтлиман, қайнонам ойижонимдек, турмуш ўртоғимдек қалби тоза, меҳрибон, инсофли, диёнатли инсонлар ҳозирда жуда кам. Оилада бахтнинг калитини эса иймонли турмуш ўртоғимга ҳар қандай вазиятда ҳам итоатли бўлишда деб биламан! Айтиб ўтишим лозимки, биз ҳеч кимни оиласини бузиб турмуш қурганимиз йўқ, бахтини ҳам тортиб олганимиз йўқ. Биз фақатгина Аллоҳ буюрган йўлда, дунё қарашларимиз тўғри келиб, қалбларимизни ҳамда ҳаётимизни туташтирдик, холос! Барча-барчага яхшиларга фақатгина бахтни яхшиликларни тилаб қоламан! Азизлар, инсонларга қўлингиздан келса яхшилик қилинг, яхшилик қилиш келмаса, ёмонлик ҳам қилманг. Яхшилик қилолмаган инсонингизга ҳеч бўлмаса ёмонлик қилмаслик имкониятингиз бор. Инсондан фақатгина дунёда яхшилик қолади! Кунингиз хайрли ўтсин!

Ўғил фарзандли бўлган Йигитали ва Муқаддас фарзандларига АбуБакр Сиддиқ деб, исм бердилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!