Муносабатларни “ўлдирадиган” 10 та хато

Муносабатларни “ўлдирадиган” 10 та хато

Сиз яқинда қизиқарли ёзишмаларга кирдингиз ёки биринчи учрашувга бордингиз, лекин тўсатдан иккинчи ярмингиз бўлишга давогар инсон, тўсатдан жавоб бермай қўйди. Дарҳол савол туғилади: нима нотўғри бўлди? Муносабатлар бўйича мутахассислар бир нечта сабабларни санаб ўтдилар, дейди “fazo.tv”.

1. Сиз ўзингизга яхши қарамайсиз

Бунга оғиздан ва танадан келадиган ёмон ҳид ҳамда гигиенанинг бошқа белгилари киради – умуман олганда, сиздан бошқа одамларни зудлик билан итариб юборадиган ҳамма нарса.

Агар сиз гигиена қоидаларига риоя қилмасангиз, бошқалар сизнинг муносабатингиз одатлари тўғрисида кенг қамровли хулосалар чиқарадилар. Ахир, агар ўзингизга ғамхўрлик қилиш учун вақтингиз, кучингиз ёки хоҳишингиз бўлмаса, унда қандай қилиб бошқа нарсаларга аҳамият берасиз?

2. Сиз танқид қиласиз ёки барча нарсаларни бошқаришга ҳаракат қиласиз

Одамларга, айниқса муносабатларнинг бошида нима қилиш кераклигини айтиш ёқмайди. Бу жуда манман кўринади.

3. Сиз ҳиссий жиҳатдан муҳтожсиз

Одамлар доимий равишда уларни қўллаб-қувватламайдиганларни қўллаб-қувватлашни ёқтиришмайди.

4. Сиз ҳаддан ташқари ҳиссиётлисиз

Рункелнинг фикрича, одамлар сизни бехосдан хафа қилиб қўйишлари ҳақида ўйлашни исташмайди.

5. Сиз саводсизсиз

2013 йилда 5 минг киши орасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, грамматикани билиш, одамлар жуфт танлашда эътибор берадиган биринчи нарсалардан биридир.

Ёмон грамматика потенциал шерикнинг ақлга эга эмаслигини ёки умуман зарур деб ҳисобламаслигини кўрсатади.

6. Сиз ўзингизга ишонмайсиз

Худди шу сўровнома ўзига ишонч шериклик танлашда муҳим омил эканлигини кўрсатган.

7. Сизнинг тишларингиз яхши эмас

Шунингдек, ушбу сўровда иштирок этганлар потенциал шерикнинг тишларига эътибор беришларини айтишган. Агар улар билан ҳамма нарса яхши бўлмаса, демак, у ёмон овқатланмоқда ёки соғлиғи ёмон.

8. Сиз ҳаддан ташқари кўп ўзингизни ўйлаяйсиз

Фақат ўзларини ўйлайдиган одамлар ёмон шериклардир, чунки улар бошқаларнинг ҳис-туйғуларига аҳамият беришмайди.

9. Сиз пессимистсиз

Албатта, муносабатлар шериклар ўз ташвишлари билан ўртоқлашадиган хавфсиз жой бўлиши керак. Аммо баъзилар бу ишда ғайратли бўлишади, салбий томонга эътибор беришади.

10. Сиз нафратланасиз

У шеригининг камчиликларини қатъий таъкидлайди, масхара ва тажовузкор фикрларни айтади – бу билан эса ёмон хатти-ҳаракатларни намойиш этади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!