Муниса Ризаева: "Шундай даҳшатли тунлар ҳам келадики..."

Муниса Ризаева: "Шундай даҳшатли тунлар ҳам келадики..."

Хонанда Муниса Ризаева инстаграмдаги саҳифасида кўнгил кечинмаларини ёзиб қолдирди.

Баъзан сен ҳамма нарсани йўқотгандекка ўхшайсан. Шундай кунлар келадики, сен оддий бўшлиққа жуда кўп куч ва вақт сарфлаганингни тушунасан. Агар инсонда севги ва меҳр бўлмаса, у ҳам бир бўшлиққа ўхшайди. Шундай даҳшатли тунлар ҳам келадики, юрак азобдан сиқилади, сабаби сиз яқин деб билган инсонлар аслида ҳеч қачон сизга яқин бўлмаганлар. Улар фақатгина ўз ролларини бажариб, сенинг ёрдамингдан керагидан ортиқ даражада фойдаланиб бўлгач, охирида сенга лой отиб орқаларини ўгириб кетганлар. Баъзан ҳаётинг тугаганга ўхшайди. Йўқ, ўлим келгани учун эмас, балки охирги умид сўнгани учун. Ана ўшанда, илтимос, нафас олишдан тўхтама! Билгинки, кўкрагингда юрагинг қуш мисоли питирлаб уриб турган бўлса, сенинг ҳаётингда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ва яхши нарсалар, шубхасиз, бир неча бор яна содир бўлади. Бахт, албатта яна кулиб боқади!, дея ёзади хонанда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!