Мультимиллиардер тарихдаги энг йирик фирибгарликда айбланмоқда

Мультимиллиардер тарихдаги энг йирик фирибгарликда айбланмоқда

Hindenburg Research компанияси мультимиллиардер Гаутама Адани бошчилигидаги Ҳиндистон конгломерати Adani Group'ни офшор компаниялар ҳисобига "қўполлик билан манипуляция қилиш ва бухгалтерия ҳисобидаги фирибгарликда" айблади, деб ёзади The New York Times.

Hindenburg Research маълумотларига кўра, Adani Group коррупция, пул ювиш, солиқ тўловчилар маблағларини ўғирлаш ҳолатларида иштирок этади.

Аданининг асосий компаниялари "сезиларли даражада қарздор" ва бу бутун гуруҳни "хавфли молиявий аҳволда" қолдирди. Компаниянинг таъкидлашича, еттита Адани компаниясининг акцияларида 85 фоиз пасайиш эҳтимоли бор.

Adani Group даъволарни асоссиз деб рад этиб, Hindenburg йирик оммавий таклифлар олдидан ўз обрўсига путур етказмоқчи эканини айтди.

27 январь куни гуруҳнинг етакчи компанияси Adani Enterprises капитал харажатларни молиялаштириш ва қарзнинг бир қисмини тўлаш учун 2,5 миллиард долларгача маблағ жалб қилиш мақсадида мамлакатдаги энг йирик оммавий иккиламчи акцияларни ишга туширмоқчи.

Adani Group молиявий директори Жугешиндер Сингхнинг таъкидлашича, компания ҳисоботни "танланган нотўғри маълумотлар ва эскирган, асоссиз ва туҳмат қилувчи айбловларнинг зарарли комбинацияси" деб ҳисоблайди.

Маълумот учун, Гаутама Адани Осиёдаги энг бой одамлар рейтингида биринчи ўринни эгаллайди (ва дунёда учинчи), бойлиги 121 миллиард долларни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!