Муҳим! Ўзбекистонда карантин пайтида қурбонлик қилиш тартиби қандай?

A A A
Муҳим! Ўзбекистонда карантин пайтида қурбонлик қилиш тартиби қандай?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати карантин шароитида қурбонлик қилиш тартибини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тушунтириб ўтди.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозир юртимизда карантин давом этаётгани ва айни қурбонлик кунларида транспорт ҳаракати чеклангани сабабли қурбонлик қилишда баъзи қийинчиликлар бўлиши табиий. 

Қурбонлик вожиб бўлган юртдошларимиз имкон қадар қўй сотиб олиб, қурбонлик қиладилар. Бунинг иложи бўлмаса, қўй топа оладиган бирор кишини топиб, уни сотиб олиш ва қурбонлик қилишга вакил қиладилар. Чунки Қурбонлик қилишда ўзидан бошқасини вакил ва ўринбосар қилиш жоиздир. Агар бир киши бошқа одамни қурбонликка вакил қилса, жониворни сотиб олиш ва сўйиш вақтида вакил қурбонликни ният қилиши кифоя қилади. Сотиб олишда нархи келишилса кифоя, пулини насия ҳам қилиш мумкин. Телефон ёки бирор восита орқали бирор кишини “мени номимдан қурбонлик қилгин” деб вакил қилса, вакилнинг қурбонлиги унинг номидан ўтади.

Ҳанафий мазҳабига кўра бой (яъни, нисоб миқдорига эга) кишиларнинг қурбонлик қилиши вожибдир. Бунинг устига қурбонлик ибодати қон оқизишга боғланган бўлиб, қийматни садақа қилиш билан адо бўлмайди. Бу ҳақда аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
لَوْ تَصَدَّقَ بِعَيْنِ الشَّاةِ أَوْ قِيمَتِهَا فِي الْوَقْتِ لَا يَجْزِيهِ عَنْ الْأُضْحِيَّةَ ؛ لِأَنَّ الْوُجُوبَ تَعَلَّقَ بِالْإِرَاقَةِ وَالْأَصْلُ أَنَّ الْوُجُوبَ إذَا تَعَلَّقَ بِفِعْلٍ مُعَيَّنٍ أَنَّهُ لَا يَقُومُ غَيْرُهُ مَقَامَهُ
яъни: “Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир. Асл қоида шуки, агар вожиблик айни бир ишга боғлиқ бўлса, унинг ўрнига бошқаси ўтмайди...” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).

Қурбонлик қилиши вожиб бўлган, бой киши қурбонлик кунларида жонлиқ сўя олмаса-ю, қурбонлик кунлари ўтиб кетса, қазоси учун ўртача қўйни қийматини садақа қилиши вожиб бўлади. Аммо фақир киши қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиб, уни қурбонлик кунларида сўёлмаган бўлса, қазоси учун жонлиқни тирик ҳолида садақа қилади. Лекин, бундай садақа қилиш билан ўз вақтида сўйилган қурбонликка ваъда қилинган савобга эришилмайди.

Қурбонлик гўштини тақсимлаш ва тарқатишга келсак, ушбу амал шариатимизда мустаҳаб амал ҳисобланади. Бугунги эпидемиологик талаблар қатъий белгиланган бир пайтда вазиятдан келиб чиқиб, гўштни тарқатиш айнан ҳайит кунларида бўлиши шарт эмас. Балки, кейинчалик ҳам тарқатилиши мумкин. Вакил орқали узоқроқ жойда қурбонлик қилдирганлар, хоҳласалар ўша жойда тарқатишлари ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

"Олтин тўп" учун номзодлар рейтингги янгиланди

Goal портали талқинига кўра, Усмон Дембеле "Олтин тўп"га асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

"Манчестер Сити"га янги мураббий келди

Коло Туре Пеп Гвардиола мураббийлар штабига қўшилди.

Сенатор блогер Чеченкага чора кўришни сўради

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга расмий сўров юборилди.

Наманганлик отахон рекорд жаримани «ишлаб олди»

Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.

Cobalt нархи Россияда қанча?

Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.

Саида Мирзиёевага кенг ваколатлар берилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони эълон қилинди.

Россия футболидагилар ўзбек футболининг юксалишини ҳазм қила олишмаяпти

Владимир Пономарёв Аббосбек Файзуллаевнинг Туркияда муваффақият қозонишига шубҳа қилмоқда.

Ямалнинг туғилган куни "бурнидан булоқ" бўлди

Ямал 13 июль куни 18 ёшга тўлди

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Айрим мактабларда қизларга юбка кийиш тақиқланди. Ота-оналар норози!

Таълим вазирлиги ота-оналарнинг шикоятларига жавоб берди.

Озарбайжон президенти Украина фуқароларини Россияга таслим бўлмасликка чақирди

“Ҳеч қачон оккупацияга рози бўлманг”, деди Илҳом Алиев.

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади — «Ўзгидромет» 21–24 июл (душанба–пайшанба) учун эълон қилган об-ҳаво прогнози шуни кўрсатмоқда.

Операция пайти бемор танасининг ярми олиб ташланди

Дардингиз, муаммоингиз бўлса, ўксинманг! Кимдир нафас олаётганига хурсанд...

Трамп БРИКСни огоҳлантирди: “Қўшилсанг — жавобини оласан”

АҚШ президенти Дональд Трамп БРИКС мамлакатларига қўшимча бож солиқлари билан таҳдид қилиб, агар улар АҚШга қарши ягона фронт тузса, бундай бирлашув “тезда тугатилишини” айтди.

Газода болалар очликдан нобуд бўлмоқда

Бугунги кунда Газода минглаб инсонлар, жумладан, болалар ҳам очлик ва етарли озуқа етишмаслиги сабаб оғир аҳволга тушиб қолган.

Исроил ёрдам маркази яқинида 25 нафар очликдан азият чеккан фаластинликни ўлдирди

Медицин манбаларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбийлари Жанубий Ғазонинг Рафа шаҳридаги ёрдам маркази яқинида тўпланган очликдан азият чеккан фаластинликлар тўдасига ўт очиши натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 70 нафардан ортиқ инсон жароҳат олди.

Ас-Сувайдадаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 940 нафарга етди

Бу ҳақда Syria Human Rights Observatory маълумотига таяниб, The Times of Israel нашри орқали "Report" хабар берди.

Аббас Аракчӣ: Эрон ва Исроил ўртасидаги ўт очмаслик режими жуда нозик

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Аракчӣ “IRNA” агентлигига берган баёнотида маълум қилди.

Steigan: Трамп Москвага ультиматум қўйди

У Москвадан Украина билан тинчлик келишувини имзолашни талаб қилди.

Трамп Ғазо секторидан 10 нафар гаровдаги шахсни қайтаришга ваъда берди

АҚШ Президенти Дональд Трамп, Ғазо секторидан яна 10 нафар исроиллик гаровдаги шахслар яқин вақт ичида озод қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Трамп АҚШлик медиамагнатнинг судда кўрсатма беришини интиқлик билан кутмоқда

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерлари ва уйларга зарба берди: ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор

Исроил армияси Ғазо секторидаги турли ҳудудларга, жумладан, яшаш уйлари ва қочқинлар жойлашган чатирларга ҳаво ва қуруқликдан зарбалар берди.

АҚШ элчиси Исроил ҳукуматини масиҳий ташкилотларга нисбатан босимда айблади

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.

«Бу сафаргиси ҳақиқий»: Исроилга янги санкциялар жорий қилинди

Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.

Аслида тарбиячига тарбия керак шекилли: Боғчада 2 ёшли бола шафқатсиз калтакланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

Мурод Назаров: "Тошкентда дарахтларни кесишни чекламаслик керак"

Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор сўзларига кўра, дарахт кесишга қўйилган чекловлар коррупцияни кучайтиради. У мазкур масалага ечим сифатида қурувчи компания зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини экишни юклаш кераклигини кўрсатди.

Грузияда жиноий гуруҳлар билан алоқада гумонланган 20 киши қўлга олинди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ИИВ вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзега таяниб хабар берди, дея маълум қилади “Report” агентлиги.

Исроил ҳужумида Дамашқда ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етди, 30 дан ортиқ киши яраланди

Бу ҳақда Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда агентлик SANA.

Киевга қурол бериладими?

Трамп ўзини Россия ёки Украина томонида эмас, «инсонпарварлик томонида» эканини билдирди.

Сирдарёда фуқаро Cobalt’ини йўл четидаги бетон тўсиққа урди. Aвтомашина мажақланиб, ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат берилди.

2090 йилгача Тошкент ва Остонада жазирама иссиқ сабаб 23 минг киши ҳалок бўлиши мумкин

Жаҳон банкининг сўнгги таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида юқори ҳароратлар инсон соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Хоразмда саксовулфурушларни таъқиб қилган экоинспекторлар калтакланди

Айни пайтда инспекторлар Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновга нисбатан оғир жисмоний тажовуз содир этилган, улар турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Исроил Сурия армияси бош штабининг Дамашқдаги биносига икки марта зарба берди

ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, Исроил Сурия жанубидаги друзларга қарши ҳаракатларни кузатишда давом этмоқда.

Кўкдала туманида “газ заправка”даги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган.