Муҳим! Олимлар omicron штаммининг навбатдаги аломатини аниқладилар

Муҳим! Олимлар omicron штаммининг навбатдаги аломатини аниқладилар

Британиялик олимларнинг фикрича, Оmicrон коронавирус штаммининг энг кенг тарқалган белгиларидан бири тез-тез аксиришдир. Шу билан бирга, мутахассислар эмлаш пайдо бўлишидан олдин бундай аломатга дуч келмаганлигини таъкидладилар. Бу ҳақда Британиянинг Express нашри хабар бермоқда.

Шифокорларнинг таъкидлашича, аксириш тобора кўпроқ CОVID-19 белгисига айланиб бормоқда, аммо фақат эмланган одамларда.

«Қизиғи шундаки, бизнинг маълумотларимиз шуни кўрсатадики, эмланган ва кейин CОVID-19 аниқланган одамларда вакцина олмаганларга қараганда аксириш симптом сифатида кўпроқ қайд этилган», деди олимлар.

Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, улар дельта ва Оmicrон белгиларида унчалик катта фарқ топмаганлар.

«Одамларнинг атиги 50 фоизи учта классик симптомни бошдан кечиради: иситма, йўтал ва ҳид ёки таъмни йўқотиш», - дейди мутахассислар.

Шу билан бирга, улар ҳозирда фақат ҳар бешинчи беморнинг ҳид ва таъм сезгисини йўқотишини таъкидладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Qachon qutulamiz bu virus balosidan qachon esdan chiqadi jonga tegdiku Allohim uzing asra