Муҳим мавзудаги мулоҳазалар: божхона тўловлари ва автомобилсозлик саноати

Муҳим мавзудаги мулоҳазалар: божхона тўловлари ва автомобилсозлик саноати

Виталий Архиреев, «Автоброкер Клуб» онлайн-журнали бош муҳаррири, «ПромРейтинг» АА ҳамкори бож тўловларини пасайтириш хориж автомобилларини Марказий Осиё мамлакатлари ички бозорига қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди.

Ўз автомобил саноатига эга мамлакатларда ички ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун деярли ҳар қандай мамлакат ҳукумати мувофиқлаштиришнинг тариф ва нотариф усулларини қўллайди. Биринчисига хориждан автомобил олиб кириш учун божхона солиқлари, иккинчисига эса маҳсулотга қўйиладиган миллий сертификацион талаблар киради. Божлар масаласи ўта баҳсли ҳисобланади: ишлаб чиқарувчилар учун уларнинг юқори бўлиши, истеъмолчилар учун эса паст бўлиши қулайроқ. 2022 йил феврал охирида Ўзбекистон жамоатчилик учун бироз ҳайратланарли қадамни қўйди – хориж автомобилларига бож тўловларини автомобил нархининг 30%идан 15%гача икки баробар пасайтирди. Мазкур чора Марказий Осиё мамлакатининг ички ишлаб чиқаришига зиён етказмайдими? Бу саволниушбу мақолада ҳар томонлама кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Олиб кириш бўйича бож солиқлари ундириш мақсадига кўра икки хил бўлади: фискал ва протекционист. Товар нархининг 25%игача бўлган ставка фискал ҳисобланади, яъни у давлат бюджетини тўлдиришга хизмат қилади, 25% ва ундан юқори бўлса, протекционист божлар, уларнинг мақсади – мамлакат ичкарисида ишлаб чиқаришни ривожлантириш.

Тариф мувофиқлаштириш кўп ўнйилликлардан буён ҳукуматлар томонидан миллий авто ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлланилади. Кучли автосаноат шаклланиб улгурган давлатларда, ўз-ўзидан фискал, соҳа энди оёққа туриш босқичида бўлган мамлакатларда эса протекционист бож солиқлари амал қилади.

Солиқ ставкалари масаласи ҳам мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)даги иштироки шартларига боғлиқ. Масалан, Россия 2012 йилда ЖСТга кириш вақтида ўз зиммасига автомобилларга бож тўсиқларининг авто нархларининг ҳозирги 15%и даражасигача пасайтириб бориш мажбуриятини олди, бироқ РФнинг ички ишлаб чиқариши импорт маҳсулотлари билан рақобатдан қўшимча утилизация йиғимлари ва нотариф усуллар, хусусан, қатъий сертификатлаш талаблари билан ҳимояланган бўлиб, шу жумладан автомобилда ЙТҲ ҳолатида ЭРА-ГЛОНАСС - шошилинч хизматларни автоматик хабардор қилиш хизмати бўлиши шартлигини кўзда тутувчи махсус бандни ҳам ўз ичига олган.

Дунё мамлакатлари орасида тайёр автомобиллар импортига белгиланган энг юқори бож тўловлари Ҳиндистонда (106%) ва Эронда (90%). Бу ўринда таъкидлаш керакки, саналган мамлакатларнинг дастлабкиси автосаноатни саноат борасидаги сиёсатининг устувор йўналишидан бири сифатида белгилаган, шунинг учун сўнгги йилларда фаол автомобил ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш босқичини бошдан кечирмоқда. Эрон эса ЖСТ таркибида бўлиб, ўзининг шаклланиб улгурган автосаноатига эга — у эскириб қолган маҳсулотни ишлаб чиқаради ва чекловчи солиқлар ёрдамидаги ҳимояга муҳтож. Умуман, эронлик ишлаб чиқарувчилар фақат хитой компаниялари билан рақобатга бардош бера олиши мумкин, негаки, европа, америка ва япон автомобиллари бу мамлакатга ғарб санкциялари туфайли етказиб берилмайди.

Бож солиқларининг нол миқдоридаги ставкалари мамлакатнинг бир неча мамлакати, жумладан, Гонконг, Швейцария ва Японияда амал қилади. Эътибор беринг, санаб ўтилган дастлабки икки мамлакат ўз автосаноатига эга эмас, охиргиси эса жаҳондаги энг қудратли автосаноатлардан бири ҳисобланиб, ҳар қандай очиқ рақобат унга қўрқинчи эмас.

Ўзбекистон ЖСТ аъзоси эмас (фақат кузатувчи), шу боис узоқ муҳофазаловчи солиқ тўсиқларини қўллаб келди – барчаси миллий авто ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш учун. Айнан мана шу миллий автомобилсозлик муҳофазаси айрим лоқайд “таҳлилчилар” томонидан UzAuto’нинг ёвуз монополиячи сифатида танқид қилинишига сабаб бўлди. злостным монополистом.

«Аммо ҳозир автосаноатда “монополия ўйнаш” жуда қийин, боиси, истеъмолчи ҳар доим танлаш имкониятига эга, - дейди ишонч билан менинг ҳамкасбим, узоқ вақт давомида АВТОВАЗ тарихини ўрганиш билан шуғулланган таниқли россиялик автоэксперт Фёдор Быстров. – Келинг, ўзимизга савол бериб кўрайлик: ўша биз билган 90-йиллар ўрталарида инвесторларга маълум имтиёзлар берилмаганда, ким ҳам Ўзбекистонда энг замонавий рақобатбардош ишлаб чиқаришни яратишга ҳисса қўшарди? Дарвоқе, дастлабки инвесторни бу ҳам хонавайрон бўлишдан сақлаб қолмади. Кейин ўйлаб топилган ечим - GM билан стратегик альянс тузиш ва давлат томонидан акцияларнинг сотиб олинишини келажакда бизнес-мактаблар талабаларига реал сектор корхонасининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига энг ёрқин мисоллардан бири сифатида сўзлаб бериш мумкин».

«Билишимча, Ўзбекистонда аллақачон Hyundai-Kia, Volkswagen, Skoda, ва бизнинг жонажон Lada ҳам тақдим этилган,- хотирлайди Фёдор.- Уларнинг барчаси UzAuto Motors билан бир хил шароитга эга. Бундан ташқари, Hyundai ва Lada ҳаттоки ўз ишлаб чиқаришини очишни режалаштираётгани ҳақида маълумотлар ҳам бор эди. Аммо бу режалар амалга оширилаётгани ҳақида эшитмадик».

Солиқларни босқичма-босқич 15%гача икки баробар пасайтириш тўғрисидаги Ўзбекистон ҳукумати қарори ўз вақтида қабул қилинди. Ахир энди UzAuto Motors хориж автомобиллари билан рақобатдан қўрқмайди, негаки, компания оёқда мустаҳкам турибди, замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқаряпти ва Ўзбекистоннинг ўзида ҳам, унинг ташқарисида ҳам содиқ харидорларга эга.

Яқинда UzAuto Motors бош директори Бо Андерссон UzReport.uzга берган интервьюсида ҳам худди шу мавзуда ўз фикрини билдирди: «Ҳар бир мамлакат у ёки бу усулда ўз автосанотини ҳимоя қилади, мен Ўзбекистонда автомобил саноатининг ривожланиш даражасида ҳайратдаман. Биз кўп қисмлар – штамповка, ойналар, салон қисмларини, маҳаллий ишлаб чиқарамиз, шунингдек, кузовларни ҳам ўзимиз пайвандлаймиз. Бизда ҳатто двигателлар ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилган. Ҳукумат учун рақобатбардош автомобил саноатига эга бўлиш муҳим, лекин айнан шунинг учун биз рақобатбардош ҳам бўлишимиз керак».

2019 йилдан буён UzAuto Motors МДҲ ҳудудидаги энг йирик инвестлойиҳалардан бирини амалга ошираётганини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Корхонада General Motors концерни томонидан ишлаб чиқилган энг янги GM GEM платформасида 190 000та автомобил ишлаб чиқариш қувватларини яратишмоқда. Сармоя суммаси — 427,7 млн долларни ташкил этади. 2022 йил лойиҳаси бўйича иккита янги модел – ихчам кроссовер Chevrolet Tracker ва унчалик қиммат бўлмаган Chevrolet Onix’ни тўлиқ циклда – кузовлар штамповкаси, пайвандлаш ва бўяшни ичига олган серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Бундай шароитда UzAuto Motors компанияси хориж автомобиллари билан рақобатдан қўрқмаслиги табиий.

Дунёнинг турли мамлакатларида ички автосаноатни қўллаб-қувватлашнинг нотариф чораларига ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Масалан, Ҳиндистонда ҳукумат узунлиги 4 метрдан камроқ бўлган автомобил эгаларига солиқ имтиёзларини тақдим этади, шунинг учун бу мамлакатда кўрсатилган ўлчовдан бироз қисқароқ машиналар оммалашган. Дунёдаги ҳамма концернлар ҳам бундай классдаги автомобилларни ишлаб чиқармайди, баъзилари Ҳиндистон учун махсус субихчам моделлар яратишига ва уларни ишлаб чиқаришни бу мамлакатда йўлга қўйишига тўғри келади. Бунга мисол сифатида Renault Triber, Nissan Magnite, Skoda Kushaq ёки Suzuki Vitara Brezza’ни келтириш мумкин.

Японияда кей-карлар — ўта кичик классдаги автомобиллар тоифаси мавжуд, уларнинг эгаларига транспорт солиқлари бўйича имтиёзлар ва шаҳарларда бепул парковка қилиш ҳуқуқи берилади. Кей-карларга узунлиги ва эни мос тарзда 3,4 ва 1,48 м.дан ошмайдиган, двигател ҳажми 660 куб см.гача ва максимал қуввати 64 л.с.дан кўп бўлмаган автомобиллар киради. Япон авто ишлаб чиқарувчиларида кей-карларнинг йўловчи ва юк машиналарини ўз ичига олган жуда кенг линиялари бор. Бу тижорат майдонида япон компаниялари ҳукмронликни қўлдан бермай келмоқда, ғарб компаниялари эса улар билан рақобатлашишга ҳаракат ҳам қилишмайди.

Токио ва Кунчиқар мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида харид қилишдан олдин тўхташ жойи билан таъминланмаган автомобилни рўйхатга қўйиб. Бунда кей-карларга нисбатан ушбу қоида қўлланилмайди – худди шундай мувофиқлаштиришни миллий автосаноатни қўллаб-қувватлашнинг нотариф чораси сифатида кўриш мумкин.

Бироқ йирик давлат рақобатга бардош бера олмагани туфайли ўз ихтиёри билан ички автомобил ишлаб чиқаришдан воз кечиши кўринишидаги диаметрал қарама-қарши мисолларга ҳам тўхталиб ўтиш лозим. Австралия шундай давлатлардан бири. XXI аср бошида бу олис мамлакатда йилига 400 мингта Toyota, Holden ва Ford маркаларидаги автомобиллар ишлаб чиқарилган. Аммо маҳалий автомобилсозлик машиналарида танлов чекланган бўлган ва камдан-кам янгиланган, бозор ҳажмлари кичик(масштаб эффекти кузатилмаган), океанортидан бутловчи қисмларни олиб келиш эса ҳаддан ташқари кўп харажат талаб қилган. Натижада Австралия автосаноати тинимсиз равишда тайёр импорт автомобилларига рақобатда ютқазган. 2010-йиллар бошларида мамлакат ҳукумати кўп йиллардан буён ҳеч қандай соғломлашиш белгиларини намоён этмаётган соҳани қўллаб-қувватлашдан мантиқ кўрмаётганини маълум қилган. Шу тариқа, 2016-2017 йй. учта охирги австралия автозаводи Ford, Toyota ва General Motors кетма-кет ёпилган. Собиқ ходимлар сафида бўлган 50 000га яқин одам янги касбларга қайта тайёрлашда ўқишга мажбур бўлган.

Автосаноатни қўллаб қувватлашнинг соф маъмурий чоралари ҳам мавжуд. Масалан, Россияда махсус ҳолатларни истисно қилган ҳолда давлат идоралари фақат РФ ёки ЕОИИнинг бошқа мамлакатларида ишлаб чиқарилган машиналарни харид қилиши мумкин. Россия бозори шароитида бу салмоқли ёрдам. Маълумот учун: Ульянов автомобил заводи тахминан 30% маҳсулотини айнан давлат идораларига реализация қилади (2020 йил маълумотлари).

Миллий даражада автомобилларни сертификациялаш талаблари — бу бозорга чиқарилаётган машиналар юқори сифатини таъминлаш кафолатигина эмас, балки ички ишлаб чиқаришни муҳофаза қилиш учун яна бир тўсиқ ҳамдир, яъни бу ҳам мувофиқлаштиришнинг нотариф чораси.

Ушбу тасдиқни тарихий мисоллар билан изоҳлаш бирмунча қулай. Масалан, АҚШда 80-йиллар ўрталаригача фақат стандартлаштирилган думалоқ ёки тўғри тўртбурчак фараларга эга ҳамда соатига 5 км.гача тезликдаги тўқнашувни кузов учун хавфсиз кечишини таъминлайдиган махсус зарбаларга қарши бамперлар билан жиҳозланган автомобилларни сотишга рухсат берилган. Ва шу мамлакатнинг ўзида тугмалар пиктограммаси ва салондаги назоратчилардан ёзма нусха олиш шарт бўлган. Натижада кўплаб ноамерика ишлаб чиқарувчилари АҚШ бозорига кира олмаган, боиси ўз қурилмасини Америка сертификатлаш талабаларига мослаштиришни номувофиқ санаган, бу эса Америка миллий компаниялари учун нисбатан камроқ рақобатга эга муҳитни шакллантирган.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, юқорида тилга олинган Австралияга оид мисол – ушбу қоидани тасдиқловчи истиснодир. Жаҳон бозорларида ҳам, унинг Марказий Осиёдаги сегментида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам биз автомобил саноатининг илдам ривожланишини кўрмоқдамиз ва у мамлакат иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшишдан ташқари, бир қатор турдош соҳалар ривожланишини ҳам таъкидламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!