Муҳаммад Мустасан AIBA президенти вазифасини бажарувчи бўлди

Муҳаммад Мустасан AIBA президенти вазифасини бажарувчи бўлди

Африка бокс конфедерацияси (АФБC) раҳбари Муҳаммад Мустасан Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ТACС хабар берди.

22 март, жума куни ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов AIBA президентлигидан воз кечишини маълум қилганди.

23 март куни эса AIBA Ижроқўмининг телеконференция орқали навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди ва унда Мустасан ташкилотга вақтинча пресидент вазифасини бажарувчи этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Ғофур Раҳимов 2018 йилнинг 3 ноябрида Москвада бўлиб ўтган AIBA конгрессида ташкилотнинг тўлақонли президенти этиб сайланганди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!