Мўғулистон Россияга қарши санкциялар туфайли жабр кўрмоқда

Мўғулистон Россияга қарши санкциялар туфайли жабр кўрмоқда

Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ ўз мамлакати Россияга қарши киритилган санкциялар туфайли қийналаётганини айтди.

Бу ҳақда Financial Times'га таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Мўғулистон раҳбарининг сўзларига кўра, унинг мамлакати Россияга қарши санкциялар туфайли босим остида қолган, гарчи Мўғулистоннинг “айби” йўқ бўлса ҳам.

Бунга мисол тариқасида у Россиянинг санкцияларга жавобан ўз ҳаво ҳудуди орқали парвозларни тақиқлаш қарорини келтирди.

“Аввал Россия ҳаво ҳудуди орқали Европа-Осиё йўналиши бўйича парвозларни амалга оширган авиакомпаниялар ҳам Мўғулистон ҳудуди узра учиб ўтган, бунинг учун Улан-Батор навигация тўловларини олган”, — дейилади хабарда.

Мўғулистон бош вазири иқтисодий санкцияларни чуқур таҳлил қилиш асосида жорий этиш кераклигини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!