Мудҳиш жиноят: Фарғонада Янги йил кечаси фожиали тугади

Мудҳиш жиноят: Фарғонада Янги йил кечаси фожиали тугади

Фарғона вилояти. 2022 йил 1 январь куни соат 03:30 ларда 20 ёшли К.К. ўзининг тўрт нафар танишлари билан бирга М.Н.,нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинага ўтириб, М.Н.,нинг Марғилон шаҳар Қўрғонтаги кўчасида жойлашган уйига ҳаракатланиб, кўча бошида ҳаракатсиз турган “Gentra” ва “Nexia-3” русумли автомашиналарни кўриб, уларнинг ёнида турган 23 ёшли М.А. ва унинг шерикларига автомашиналарига йўл беришларини сўрашган вақтида оғзаки жанжаллашиб қолишиб, жанжал давомида М.А. ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан К.К.,нинг кўкрак соҳасига бир марта уриб, шериклари билан автомашиналарига ўтириб, ҳодиса жойидан қочиб кетишганлиги аниқланган.

Олган тан жароҳатлари натижасида К.К. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!