Муддатидан олдин овоз бериш 12−18 декабрь кунлари бўлиб ўтади

Муддатидан олдин овоз бериш 12−18 декабрь кунлари бўлиб ўтади

Депутатлар сайловида муддатидан олдин овоз бериш Ўзбекистон ва чет элдаги сайлов участкаларида 12−18 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгашларга сайловда муддатидан олдин овоз бериш 12 декабрь куни соат 9:00 да бошланади ва 18 декабрь куни соат 18:00 да якунланади.

Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Маҳмуд Истамовнинг сўзларига кўра, 10 декабрь куни ўтказилган брифингда мамлакатда 10,2 мингта сайлов участкаси, Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида 55 та тайёрланди (сайлов участкалари рўйхати Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида мавжуд).

9 декабрь ҳолатига кўра, сайловчиларнинг ягона рўйхатига киритилган сайловчилар сони 20,529 миллиондан ошди. Улардан 18,739 миллион (91,3%) Ўзбекистондаги ва 1,79 миллион (8,7%) чет эл сайлов участкаларига бириктирилган.

Муддатдан олдин овоз бериш учун 936 мингдан ортиқ сайлов бюллетенлари тайёрланди, бу сайловчилар умумий сонининг 5 фоизини ташкил этади, деди у.

Сайловчилар рўйхатини текшириш жараёни 8 декабрда якунланди. «Сайловчилар ўз яшаш жойларидаги сайлов участкаларига ташриф буюришлари, сайловчилар рўйхатларини кўришлари ҳамда уларнинг маълумотлари сайловчилар рўйхатига киритилгани ва уларнинг тўғри киритилганлигини текширишлари мумкин», — деди Маҳмуд Истамов.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!