Муборакда саксовул кесган фуқаро жарима тўлади

Муборакда саксовул кесган фуқаро жарима тўлади

Саксовул кесган фуқаро 2 млн 230 минг сўм жарима тўлади

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича 2020 йилнинг январь ойида Муборак  тумани ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан тезкор экологик рейд назорат тадбири ўтказилмоқда.

Назорат тадбири давомида 2020 йил 23 январ куни Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш бошкармасининг Муборак тумани инспекторлари Муборак тумани чўл худудидан фуқаро ўзининг автомашинасида Х.Раззақов томонидан ноқонуний равишда саксовул буталарини олиб келиб кетаётганлиги вақтида тўҳтатилди ва маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бошқарма матбуот хизматининг «Nasafnews»га берган хабарига кўра, ушбу ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири), Вазирлар Маҳкамасининг “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида” қарори талаблари бузилиб, ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 – модда 2-қисми билан 2 млн 230 минг сўм жарима миқдори ҳисобланди ва Х.Раззақов жарима миқдорини тўлаб берди.

Manba: Nnews. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!