Муборакда газ ишлаб чиқариш заводи бор. Аммо аҳолига кўмир сотиляпти. Нега?

Муборакда газ ишлаб чиқариш заводи бор. Аммо аҳолига кўмир сотиляпти. Нега?

Ижтимоий тармоқларда Муборак тумани ҳудудида аҳолига арзон нархларда кўмир тарқатилаётгани танқид қилинганди. Ҳокимлик ушбу танқидларга изоҳ берди.

"Ижтимоий тармоқда қандайдир тентакмиялар (@tentakminds)нинг расмий телеграм каналимизда Муборак тумани ҳудудида аҳолига арзон нархларда кўмир тарқатилаётгани хусусидаги хабаримизга нисбатан билдирган фикрларига муносабат. 

Таъкидлаш лозимки, туман ҳудудидаги ҳамма қишлоқлар ҳам табиий газга уланмаган ва ўша ҳудудлардаги аҳолига суйилтирилган газ баллонларида газ тарқатилади. Хонадонларни қизитиш учун эса кўмир ва ўтинга мослашган печлардан ҳам фойдаланилади. Шу боис қиш-қировли кунларда аҳолига қулайлик сифатида туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўша ҳудудларга оддий кўмир ва кўмир брикетлари имтиёзли нархларда тарқатилмоқда.  

Бу дегани жаноб “тентакмия” ҳиссиёт билан таъкидлагани каби “бутун туманда газ йўқ” ёки газлашмаган ҳудудларга кўмир тарқатилгани “одамлар устидан кулиш” дегани эмас. Балки аҳолини манфаатини кўзлаб қилинаётган ҳаракатдир", дейилади муносабатда.

Бу муносабатга @tentakminds ҳам ажойиб жавоб қайтарди:

"Хўш, энди бир ўйлаб кўрайлик-чи, Муборакда энг катта газ ишлаб чиқариш заводи жойлашмаганми? 

Шу заводда ҳеч бўлмаса, шу Муборак тумани аҳолисининг ҳаққи йўқми? Нега 21 асрда газ қувурининг ёнгинасида яшаётган аҳоли кўмир ёқиши керак? Бунга сиз ва сизга ўхшаган амалдорлар айбдор эмасми?"


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!