Мубашшир Аҳмад: «Масжидларда жумадан ташқари кунларда ҳам мавъизани йўлга қўйиш керак»

Мубашшир Аҳмад: «Масжидларда жумадан ташқари кунларда ҳам мавъизани йўлга қўйиш керак»

Azon.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари Мубашшир Аҳмад ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали жумадан ташқари кунларда ҳам масжидларда мавъиза қилиш таклифини берди.

Олдинлари бўлганидек масжидларда оддий кунларда ҳам мавъизани йўлга қўйиш керак. Тўғри, жума тезисларининг асоси Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан берилгани маъқул. Ҳафта мавзуси ҳамма жойда бир хил янграйди. Қолаверса Миср, Туркия каби мусулмон мамлакатларда ҳам бу тажриба ўзини оқлаган. Аммо фақат жума куни ваъз қилиниши кам, жуда ҳам кам.

Асослаб бераман:
1. Динни ўрганиш, қалбларни доимий уйғоқ сақлаб туриш учун хафтада 25 минут кифоя қилмайди.

2. Жиноятчилик кўпайиб бораётган кунларимизда покликни, ахлоқни ва ростликни таълим берадиган дарсларга эҳтиёжимиз жуда катта. Давлатнинг ҳам.

3. Ваъз қилиш имомларга ҳам фойдали. Малака ошади, ўз устларида ишлашади. Уларни халққа янада яқинлаштиради.

4. Коррупцияга, фоҳишабозликка ва умуман жиноятчиликка қарши курашиш давлат сиёсати даражасига чиқди. Ўғирлик ва порани ҳаром, зинони ёмон йўл эканини ўргатиш айни сиёсатнинг талабига мувофиқ келади.

5. Юқоридагилардан келиб чиқиб савол: масжиднинг ичида, мутахассис ва масъулиятли имомларнинг халқни ёмонликдан қайтариб, яхшиликка буюришининг нимаси ёмон? Бу кимга ва нима учун ёқмайди?

Шунинг учун пешин ё хуфтон намозлари пайтида имомларнинг намозхонларга 5-10 дақиқа ваъз-насиҳат қилишларини таклиф этаман. Бундан ҳамма ютади .

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!