Муаммонинг тўрттаси жойида ҳал этилди

Муаммонинг тўрттаси жойида ҳал этилди

Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Шерзод Баҳронов вилоятнинг Томди туманидаги “Кериз” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Унда вилоятдаги давлат идоралари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Қабулда овул аҳли томонидан таълим, уй-жой, ичимлик суви, ёқилғи таъминоти, маданият масканларини қайта таъмирлаш билан боғлиқ 10 дан зиёд масала муҳокамага қўйилди.

Муаммоларнинг 4 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар атрофлича ўрганиш ва ижросини таъминлаш бўйича назоратга олинди. Шунингдек, сайёр қабул давомида туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

– Анчадан бери ишсиз юрган эдим, – дейди Айсулув Избенбетова. – Бугун мана ўзимга муносиб иш топдим. Овулимиздаги қишлоқ врачлик пунктига ишга кирдим. Бундан жуда хурсандман. 

Maba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!