МТРК ҳудудида сал кам икки соат ёнғин бўлди

МТРК ҳудудида сал кам икки соат ёнғин бўлди

Бугун, 2019 йил 21 август куни соат 01:54да, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” худудида жойлашган бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 кв.м. майдонида ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бу ҳақда хабар берди.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 02:00да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:45да қуршаб олиниб, соат 03:36да ўчирилган.

Ёнғин жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!