“MсDonald's” Россияга бошқа ном билан қайтмоқчи

“MсDonald's” Россияга бошқа ном билан қайтмоқчи

“MсDonald's” тез овқатланиш ресторанлари тармоғи Россияда янги бренд остида ишлашни давом эттириши мумкин. Бу ҳақда озиқ-овқат бозоридаги вазият билан таниш бўлган манбаларга таяниб, “Известия” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, компания қайтиш бўйича ҳали якуний қарор қабул қилмаган, бироқ у тез орада қабул қилиниши керак: ҳозирда мамлакатда тармоқнинг 800 дан ортиқ ресторани ишламай қолмоқда.

Нашр манбасига кўра, компания аллақачон Россия Федерациясига инвестиция қилинган ва ресторанлар тармоғини ривожлантиришга кетган маблағларни тежаш ниятида. Бошқа ном остида қайта очиш – энг оптимал вариантлардан бири.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 март куни компания Россиядаги 800 дан ортиқ ресторан ёпилганини эълон қилган эди. Қарор “узлуксиз ишлашни кафолатлаш, асосий ассортиментни, юқори сифат стандартларини сақлаш” қобилиятига тўсқинлик қиладиган “операцион, техник ва логистика мураккаблиги” билан изоҳланган. Шу билан бирга, ёпиқ муассасаларнинг 62 минг нафар ходимининг иш ҳақи сақлаб қолинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!