Мозамбикда циклон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 400 кишидан ошиб кетди

Мозамбикда циклон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 400 кишидан ошиб кетди

Мозамбикда Идай тропик циклони сабаби юз берган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 417 кишига етди. Бу ҳақда Мозамбик ер ресурслари, атроф-муҳит ва қишлоқни ривожлантириш вазири Селсо Коррейя маълум қилди. Вазирнинг қайд этишича, мамлакатдаги вазият оғирлигича қолмоқда.

Сув тошқинлари сабаб ҳозирга қадар 600 минг киши бошпанасидан маҳрум бўлган. Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFT) гуманитар ташкилоти куни кеча, 22 март куни Мозамбикда фавқулодда ҳолатнинг энг юқори учинчи даражасини эълон қилди.

Идай циклони Мозамбик ҳамда унга қўшни Малави ва Зимбабвега ўтган ҳафта ёпирилган эди. Африка қитъасининг жанубий қисмида кучли ёғингарчилик тўхтамаяпти. Сўнгги маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Зимбабведа 259 киши ҳалок бўлган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!