Моуриньо "Рома" раҳбарияти билан келиша олмаяпти

Моуриньо "Рома" раҳбарияти билан келиша олмаяпти

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Рим клуби раҳбарияти билан жанжаллашди, деб хабар беради AС.

Манбанинг хабарига кўра, португалиялик мутахассис Aлессандро Флоренцининг қолишини талаб қилган, аммо клуб уни сотмоқчи. Бироқ, Моуриньо шу пайтгача футболчининг мавсумолди йиғинига келишини таъминлай олди. Раҳбарият Флоренцини сотмоқчи бўлганига унинг маоши сабаб, футболчи йилига тўрт миллион евро маош олади.

Ўтган мавсумда 30 ёшли Флоренци ижара асосида "ПСЖ"да ўйнади. У клубда 36 ўйин ўтказди, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг "Рома" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!