Моуриньо АПЛнинг ҳозирги энг яхши футболчиси кимлигини айтди

Моуриньо АПЛнинг ҳозирги энг яхши футболчиси кимлигини айтди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 9-тури доирасидаги «Челси»га қарши баҳс олдидан рақиб жамоа ҳужумчиси Эден Азарнинг ўзи билан боғлиқ фикрларига муносабат билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта бельгиялик футболчи ўз интервьюларидан бирида португалиялик мураббийнинг «кўклар» бошқарувидаги фаолиятини ёдга олган эди.

«Агар ҳозир мендан ким билан яна такрор ишлашни истайсан, деб сўрашганида, Моуриньо деган бўлардим», - деб айтган эди Азар.

55 ёшли мутахассис кеча Лондон клубига қарши Стэмфорд-Бриждаги ўйиндан олдин журналистлар билан суҳбатда бўлиб, собиқ шогирдининг бу фикрларига муносабатини баён этди.

«Азарни «Манчестер Юнайтед»да кўришдан жуда мамнун бўлган бўлардим, аммо «Челси» уни сотиб юборади, деб ўйламайман. Шундай экан, ҳозир бу масала кун тартибида эмас. Бу клубда футболни яхши тушунадиган ақлли раҳбарлар иш олиб боради, улар Азарни бизга сотишга ҳеч қачон рози бўлишмайди.

Эден билан илиқ муносабатда бўлганмиз. У Премьер-лигада энг яхши ўйинчи, «Челси» эса чемпион бўлган эди.

Мен Азарни ҳамон АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб ҳисоблайман. Модомики, у лигада энг яхши футболчи бўлиб қолаётган экан, демак «Челси» ҳам энг яхши клублардан биридир», - дея таъкидлади Моуриньо.

9-турни очиб берувчи «Челси» - «МЮ» учрашуви бугун тушда, маҳаллий вақт билан соат 12:30 да бошланади (Тошкентда 16:30).

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!