Мотоцикл ҳайдовчисини умрига зомин бўлган шахс қўлга олинди

Мотоцикл ҳайдовчисини умрига зомин бўлган шахс қўлга олинди

2019 йил 1 июнь куни номаълум ҳайдовчи “Матиз” русумли автомашинасини Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани Амиробод ОФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Коинот маҳалласида яшаган 26 ёшли Н.С. бошқарувидаги “Восход” русумли мотоциклни уриб юборган.

Номаълум шахс воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада мотоцикл ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Элликқалъа тумани Сарибий ОФЙда яшовчи 31 ёшли Р.С.  бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!