Москвадан Қирғизистон Ўшига учаётган самолёт носозликлар туфайли Бишкекка қўнди

Москвадан Қирғизистон Ўшига учаётган самолёт носозликлар туфайли Бишкекка қўнди

Россиянинг “Ural Airlines” авиакомпаниясининг Москвадан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига учаётган самолёти техник носозликлар туфайли Бишкекка қўнишга мажбур бўлди.

"Самолёт техник носозликлар туфайли Бишкекка қўнди. Москва-Ўш рейси йўловчилари Бишкекдаги меҳмонхоналардан бирига жойлаштирилган ва Ўш шаҳрига жўнаб кетишни кутишмоқда”, — дейилади Ўш аэропорти матбуот хизматида.

Техник муаммонинг сабаблари ҳақида хабар берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!