Москвадаги омборда катта ёнғин чиқди
Москвадаги омборда катта ёнғин содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони 50 минг квадрат метрни ташкил этди.11 киши жароҳатланди, 2 киши касалхонага ётқизилди. Ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мингга яқин ходим эвакуация қилинган.
Ёнғинни ўчириш учун авиация жалб этилди. Иккита Ка-32 вертолёти 20 та сув ташлади. Бундан ташқари, Россия ФВВнинг Ми-8 вертолёти шай ҳолатга келтирилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).