Москвада Ўзбекистон ҳамкорлигида “Путешествуй!” туризм форуми ташкил этилди

Москвада Ўзбекистон ҳамкорлигида “Путешествуй!” туризм форуми ташкил этилди

4–7 август кунлари Москвада ВДНХ саноат майдонида “Путешествуй!” Халқаро туризм форуми бўлиб ўтмоқда. Форум Ўзбекистон ҳамкорлигида ташкил этилди.

Форумда Ўзбекистон делегацияси иккита стендни тақдим этади: бири мамлакатнинг бизнес имкониятларига, иккинчиси туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган.

55-павилонда жойлашган бизнес-стендда ташриф буюрувчилар вилоятнинг энг яхши сайёҳлик жойлари, жумладан, Silk Road Samarkand” – кенг кўламли лойиҳа, Янги Самарқанд рамзи бўлган янги Самарқанд сайёҳлик мажмуаси билан танишишлари мумкин. Унинг 260 гектардан ортиқ майдонида 8 та меҳмонхона, конгресс-марказ, шунингдек, “Aбадий шаҳар” тарихий-этнографик боғи бўлади. Сайёҳлик мажмуасининг очилиши 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтади.

Ўз навбатида, 55-павильонга туташ ҳудудда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган стенд жойлаштирилади. Бу ерда форум меҳмонлари ҳунармандлар ижоди билан танишади, миллий таомлар, ўзбек виносидан татиб кўради, шунингдек, ҳунармандчилик буюмларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларида қатнашади. Тадбирда замонавий туризм индустриясининг барча хилма-хиллиги: тарихий, этнографик, экстремал, спорт, гастрономик, зиёрат саёҳатлари ва Ўзбекистонга саёҳатнинг бошқа кўплаб турлари тақдим этилади.

Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси давлат ташкилотлари вакиллари билан музокаралар ўтказади, икки мамлакат туризм индустрияси субъектлари билан B2B форматда учрашувлар ташкил этади, ялпи муҳокама ва конференцияларда қатнашади.

Тадбир Фонд Росконгресс томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, “Миллий ПР-маркази” ДУК, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамкорлигида ташкил қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!