Москвада ўзбек 16 ёшли қизни қул сифатида сотмоқчи бўлди

Москвада ўзбек 16 ёшли қизни қул сифатида сотмоқчи бўлди

Москвада Ўзбекистоннинг 32 ёшли фуқароси Саид М. 16 ёшли мактаб ўқувчисини (қиз бола) 500 минг рублга сотаётган вақтида ушланган .

Тегишли органлар бу ҳақда хабар топгач, харидор сифатида сотувчи билан боғланган. 9 июлда Саид Москвадаги ресторанлардан бирига учрашув белгилаган.

Сотувчи харидорга сотилаётган қизни ярим миллион рублга истаган кўйга солиши мумкинлигини айтган. Ресторанда орган ходими Саидга белги қўйилган қалбаки пулларни берган ва шу пайтда гумондор ушланган.

Саидга нисбатан "одам савдоси" моддаси бўйича жиноий иш очилган. Маълум бўлишича, сотилаётган қиз Чувашистонда яшайди ва шу ердаги мактабда ўқийди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!