Москвада теракт уюштиришга тайёрланишда айбланган икки тожикистонлик 15 йилга қамалди

Москвада теракт уюштиришга тайёрланишда айбланган икки тожикистонлик 15 йилга қамалди

Москвадаги савдо маркази ва электропоездда теракт уюштиришга тайёрланганлигига иқрор бўлган тожикистонлик икки фуқаро 15 йилдан қатъий режимдаги колонияда жазо ўтайдиган бўлди, деб хабар берди ТАСС.

Хабарда айтилишича, Москва округ ҳарбий суди Бахтиёр Маҳмудов ва Зафархон Раҳматовга нисбатан ана шундай жазо тайинлаган.

Улардан учта телефон, иккита автомат, детонатор ва ўқ-дорилар мусодара қилинган.

РИА Новостининг прокурорга таяниб хабар беришича, уларнинг шериги Руслан Боширов аввалроқ 11 йилга қамалган. Бу шахслар ИШИД тарафдори бўлишгани айтилмоқда.

Прокурорнинг сўзларига кўра, судланганлар интернетдан портловчи қурилма тайёрлашни ўрганишган ҳамда Шелепиха ва Плошчадь Гагарина станциялари оралиғидаги темирйўл ўтказгичини ва Балашихадаги Эдельвейс савдо марказини портлатишни режалаштиришган.

Сўнгра фуқароларга ўқ узиш ва уларга граната улоқтиришни мақсад қилишган , деган прокурор.

Маҳмудов ва Раҳматов 2017 йил декабрда қўлга олинган. Улар айбларига иқрор бўлишган.

Manba: kun. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!