Москвада ширинлик ейиш бўйича танловда қиз тиқилиб ўлди

Москвада ширинлик ейиш бўйича танловда қиз тиқилиб ўлди

15 февраль куни Москвадаги “Kill fish” клубида ўтказилган ширинлик (пирожний) ейиш бўйича танлов фожиа билан тугади.

Танлов шарти - ҳаммадан кўп ширинлик еган киши ғолиб бўлади.   23 ёшли қиз танловда иштирок этади. Қиз бир неча ширинликни оғзига солади. Қиз ширинликларни чайнай олмайди. Тасодифан нафас олади ва ҳушини йўқотади.

Гувоҳлар шошилинч ёрдамни чақиришади. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар қиз вафот этганини қайд этади.

Ҳолат юзасидан тергов иши очилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!