Москвада россиялик собиқ депутатнинг қотили дея гумон қилинаётган украиналик жиноятчи ўғирлаб кетилди

Москвада россиялик собиқ депутатнинг қотили дея гумон қилинаётган украиналик жиноятчи ўғирлаб кетилди

10 январь куни қуролланган шахслар Украина криминал олами вакили Юрий Василенкони олиб қочиб кетди, дея хабар бермоқда Meduza.

Василенкони Базилик ресторанидан ўғирлашда бир гуруҳ бақувват эркаклар иштирок этган. Василенко уларга қаршилик кўрсатишга урингач, унга қарата ўқ узилган. Гувоҳларнинг айтишича, ярадорни машинанинг юкхонасига солиб, олиб кетишган. Кейинчалик, Василенконинг уйи тинтув қилиниб, ўнлаб қурол ва портловчи моддалар топилган.

Мир проспектида жойлашган Базилик кафеси мижозининг ўғирланиши ҳақида аввалроқ Интерфакс агентлиги ҳеч қандай исмларни келтирмай хабар берган эди. Агентлик маълумотларига кўра, бино яқинида бир эркакка ТТ тўппончаси билан икки марта ўқ узилган. Маш Telegram-канали берган маълумотларига кўра, жабрланувчи кумуш рангли Mitsubishi Pajero русумли машинада олиб кетилган.

Украина терговчиларининг маълумотига кўра, Юрий Василенко 2017 йил март ойида Киевда Россия Давлат Думасининг собиқ депутати Денис Вороненковни отиб кетишда асосий гумонланувчи ҳисобланади. Сиёсатчининг ўлимига алоқадор бошқа гумонланувчиларнинг баъзилари ўлдирилган, баъзилари эса бедарак йўқолган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!