Москвада отишма ва жанжал уюштирган фуқаролар Ўзбекистондан эканлиги айтилмоқда (ВИДЕО)

Москвада отишма ва жанжал уюштирган фуқаролар Ўзбекистондан эканлиги айтилмоқда (ВИДЕО)

Москва яқинидаги Aпрелевкадаги турар-жой биносининг ҳовлисида содир бўлган отишма ва оммавий муштлашувдан сўнг, можаронинг тўртта иштирокчиси ҳибсга олинган. Уларнинг барчаси безорилик бўйича ҳибсга олинган, деди ИИВ вилоят штаби матбуот хизмати раҳбари Татяна Петрова.

У можаро қачон бўлганлиги ҳақида батафсил маълумот бермаган. Гувоҳлар 18 июлга ўтар кечаси кафе ёнида Ўзбекистоннинг 20 га яқин фуқароси йиғилганини, улар қисқа тортишувдан сўнг бутилкалар ва таёқларни бир-бирига улоқтириб, ҳавога ўқ уза бошлашганини хабар қилишди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари пайдо бўлгунга қадар безорилар ғойиб бўлишди.

Тинтув пайтида ҳибсга олинган тўрт кишидан биттасидан травматик қурол олинган. Ҳозир полиция ходимлари можаронинг бошқа иштирокчиларини қидирмоқдалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!