Москвада лифт ишчи билан бирга қулади. Эркак ўлди

Москвада лифт ишчи билан бирга қулади. Эркак ўлди

Москванинг шимоли-шарқида лифтни таъмирлаш пайтида ишчи вафот этди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига таяниб Москва шаҳар янгиликлар агентлиги хабар берди.

"Москванинг шимоли-шарқидаги кўп қаватли уйда ишчи лифтни таъмирлаётган эди. Кутилмаганда лифт кабинаси ишчи билан бирга қулади. Эркак воқеа жойида вафот этди", - деди агентлик суҳбатдоши.

Қўшимча маълумотлар аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!