Москвада блогер фожиали тарзда ҳалок бўлди

Москвада блогер фожиали тарзда ҳалок бўлди

Москвадаги Кутузовский проспектида содир бўлган бахтсиз ҳодисада икки киши ҳалок бўлди. Яна икки нафари оғир яраланган. ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида блогер Саид Губденский ҳам бор. Унинг BMW автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва бир нечта автомобиллар, жумладан Форбес журнали талқинига кўра Россиянинг энг бой 200 нафар тадбиркори бизнесмен Ратмир Тимашевнинг Мерседес машинаси билан тўқнашиб кетди. Тимашев машинада бўлган-бўлмагани номаълум.

Саиднинг ўзи эса шифокорлар етиб келгунча воқеа жойида вафот этган. Сўнгги маълумотларга кўра, BMW йўловчиси касалхонада жон берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!