Москвада 8 мартдан кексалар учун мажбурий карантин бекор қилинади

Москвада 8 мартдан кексалар учун мажбурий карантин бекор қилинади

Москва мэри Сергей Собянин 8 мартдан бошлаб шаҳарда 65 ёшдан ошган ва сурункали касалликларга чалинган кишилар учун мажбурий изоляция режими бекор қилинишини айтди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Бундан ташқари, чекловга учраган пенсионерларнинг ижтимоий карталари ҳам 8 март куни очилади. Ўша кундан бошлаб Москва маъмурлари айтганидек, «уй режими» тавсиявий хусусиятга эга бўлади.

Шу билан бирга, 65 ёшдан ошган ёки сурункали касалликларга чалинган ходимларни масофавий иш режимига ўтказиш мажбурияти ҳам тавсиявий хусусиятига эга бўлади.

Маълумот учун, Москвада  коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви фонида жорий этилган қариялар учун изоляция режими 2020 йил сентябрь ойининг охиридан бошлаб амал қилмоқда. 9 октябрь куни Москва ҳукумати пенсионерлар учун ижтимоий карталарнинг амал қилишини тўхтатди. Аммо декабрь ойида Сергей Собянин COVID-19’га қарши эмланган кекса москваликлар учун ижтимоий карталарни блокдан чиқаришга рухсат берган эди.

Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни Россия ҳудудлари ичида биринчи бўлиб Удмуртия Республикаси ниқоб тақиш мажбуриятини бекор қилди. Ўша кундан бошлаб ҳудуддаги ниқоб тақиш режими тавсиявий хусусиятга эга бўлиб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!