Москвада 13 июлдан деярли барча карантин чекловлари бекор қилинади

Москвада 13 июлдан деярли барча карантин чекловлари бекор қилинади

Москвада 13 июлдан оммавий тадбирлар ўтказишга қўйилган тақиқдан бошқа барча чеклов чоралари бекор қилинади. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин ўзининг шахсий блогида маълум қилди.

 Шу билан бирга, жамоат транспорти, тиббиёт муассасалари, дўконлар ва жамоат жойларида ниқоб тақиш талаби сақланиб қолади.

"2020 йил 13 июлдан фуқароларга кўчага чиққанда ниқоб, респиратор ёки нафас олиш органларини ҳимоя қилувчи бошқа воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Кўчада ниқоб тақиш мажбурийлиги бекор қилинади", - деб ёзди Собянин.

 Охирги маълумотларга кўра, Москвада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 227363та ҳолат қайд этилган, вафот этганлар сони 4 мингдан ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!