Москвада 100 киши иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

Москвада 100 киши иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

Москвада 14 февраль куни кечаси оммавий муштлашув содир бўлди, деб хабар қилди Sof.uz . Ушбу воқеа Москванинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган ресторанда содир бўлди.
Муштлашувда 100 киши иштирок этди. Воқеага гувоҳ бўлган шахсларнинг сўзларига кўра, бу ҳодисада 50 мартадан ортиқ ўқ узилди.
Хабарда айтилишича, ҳодиса Неолит ресторанида бошланди. Шу куни бу ресторанда катта тадбир ўтказиш режалаштирилганди.
Ресторан ходимларининг сўзларига кўра, ресторан эгаси Яшар Алиевга ҳужум қилиш режалаштирилган.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!