Москва вилоятида автобус Владимир Путиннинг қароргоҳига бориб урилди

Москва вилоятида автобус Владимир Путиннинг қароргоҳига бориб урилди

Москва вилоятидаги Барвиха посёлкасида рейс автобуси Владимир Путиннинг қароргоҳи Майендорф қўрғонига ҳужум қилди . Бу ҳақда MK.ru хабар бермоқда.

Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, катта тезликда ҳашаматли коттежнинг дарвозасига бориб урилган.

Авария 21 февраль куни 05:30 да Рублёво Успенский шоссесида юз берган. Автобусни 23 ёшли чеченистонлик Идрис бошқарган. Унинг ҳайдовчилик стажи уч йил бўлиб, автобус салонида ҳеч ким бўлмаган.

Ҳайдовчининг ўзи йўл полициячиларига маълум қилишича, автобуснинг тормози ишламай қолган. У бошқарувни йўқотиб, автобусни қароргоҳ дарвозаларига йўналтириб, тўхтатишга қарор қилган. Идриснинг сўзларини эшитган ҳарбийлаштирилган қўриқлов хизмати унга нисбатан ҳеч қандай эътироз билдирмаган. Ҳодиса оқибатида бино фасадининг ташқи безаги, дарвоза ва автобуснинг олд ойнасига зарар етган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!