Москва тез тиббий ёрдам машиналари Европада энг тезкор деб топилди

Москва тез тиббий ёрдам машиналари Европада энг тезкор деб топилди

Москвадаги тез ёрдам машинаси воқеа жойига Парижга нисбатан тезроқ этиб келади. Бу ҳақда Москва Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Алексей Хрипун маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тиббий гуруҳи саккиз дақиқа ичида воқеа жойига етиб келади. Беморни уйдан эвакуатсия қилиш ва шифохонага олиб бориш учун тахминан 50 дақиқа вақт талаб этилади. Париждаги тез ёрдам эса бу ишни 1,5 соат давомида амалга оширади.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Москвада тез тиббий ёрдам воситалари фаол жиҳозланган. 2020 йилга келиб шифокорларга ёрдам бериш учун мингдан зиёд дефибрилатор, электрокардиографлар, янги туғилган чақалоқлар учун тиббий вентиляторлар ва реаниматсия учун мобил тизимлар берилади.

Маълум бўлишича, ҳар куни 1020 бригада шаҳар бўйлаб фаолият олиб боради ва ҳар қандай вақтда ёрдам беришга тайёр. Ягона шаҳар диспетчерлиги маркази миллионлаб қўнғироқларни қабул қилади. Ўртача жавоб вақти - беш сония.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!