Москва Молдовага газ бермоқчи. Фақат шарти бор...

Москва Молдовага газ бермоқчи. Фақат шарти бор...

Россиядан Молдовага газ етказиб бериш бўйича амалдаги шартнома ноябрь ойида тугаши ҳамда Молдованинг 709 миллион доллар миқдорида қарзи мавжудлиги ҳақида хабар берилган эди.
Октябрь ойи охирида Молдовада газ тақчиллиги сабабли бир ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилган.

"Газпром" Молдовага Европа Иттифоқи билан божсиз савдо бўйича келишув шартларини ўзгартириш эвазига чегирмали газ таклиф қилди. Бу ҳақда Financial Times манбаларга таяниб ёзмоқда.

Газетанинг маълумотларига кўра, Майя Сандунинг президент сайловлардаги ғалабасидан сўнг Москва газ бўйича музокараларни кенг кўламли сиёсий жараённинг бир қисми сифатида кўрмоқда. Молдова Европа Иттифоқи билан савдо келишуви ўрнига Евроосиё иқтисодий иттифоқига киришини маълум қилди.

Шунингдек, Москва Кишинёвга Европа Иттифоқининг газ бозорларини либераллаштириш бўйича талабларини амалга оширишни кечиктиришни таклиф қилмоқда, дея хабар беради Financial Times.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!