Москва метроси яқинида отишма. Қурбонлар бор

Москва метроси яқинида отишма. Қурбонлар бор

Москвадаги Новие Черёмушки метро бекати яқинидаги отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига таяниб Газета.ru хабар қилди.

Манбага кўра, метро бекатига кириш олдида ўқотар қурол билан яраланган икки жасад топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир эркак бир инсонга ўқ отиб, отишма бошлаган ва кейин ўз жонига қасд қилган , деб маълумот берди ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакили.

У тезкор тергов гуруҳи ҳодиса содир бўлган жойда ишлаётганини ва воқеа тафсилотларини аниқлашга уринаётганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!