Моравецкий: Бу уруш айнан Россия Украина ҳудудидан чиқиб кетишга қарор қилган пайтда якунланади

Моравецкий: Бу уруш айнан Россия Украина ҳудудидан чиқиб кетишга қарор қилган пайтда якунланади

Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Украинадаги можаро учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини инкор этмади.

"Бу уруш айнан Россия Украина ҳудудидан чиқиб кетишга қарор қилган пайтда якунланади. Ё ихтиёрий равишда ёки мажбурий шаклда", — деди Моравецкий Испаниянинг Mundo газетасига берган интервьюсида.

"Мажбурий шакл учинчи жаҳон урушини англатадими?", деган саволга жавоб берар экан, Польша бош вазири: "Биз барча сценарийларни ҳисобга оламиз", деб қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!