Моралес президентликдан кетишини давлат тўнтариши натижаси деб атади

Моралес президентликдан кетишини давлат тўнтариши натижаси деб атади

Эво Моралес аввалроқ мамлакатни тарк этмаслигини айтганди. 

Боливия президентлигидан истеъфога чиққан Эво Моралес мамлакатда давлат тўнтариши юз берди деб ҳисобламоқда. У бу ҳақда Twitter саҳифасида ёзди.

"Менинг ва синглимнинг уйига ҳужум қилган тўнтаришчилар биноларга ўт қўйишди, вазирлар ва уларнинг болаларини ўлдириш билан таҳдид қилишди, энди эса ёлғон гапиришмоқда ва барча айбни бизга ағдаришга уринишмоқда. Боливия ва бутун дунё давлат тўнтаришининг гувоҳи бўлди", - деб ёзди Моралес.

Моралес аввалроқ мамлакатни тарк этмаслигини айтганди. 

«Мен Боливияни тарк этмайман. Менинг қочишим учун асос йўқ», дея таъкидлаганди у.

Боливияда оммавий намойишлар 20 октябрь куни ўтказилган сайловлар натижалари норозилик уйғотиши ортидан бошланганди.

Сайловда Моралес 41,7 фоиз овоз олган, унинг асосий рақиби, собиқ президент Карлос Меса эса 36,51 фоиз овоз олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!