Монополияга қарши курашиш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан иш очди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан иш очди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 та лаборатория битта корхонага — Intermed Innovation’га берилгани юзасидан сўралган маълумотларни вақтида тақдим этмагани учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев 16 май куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Ижтимоий тармоқда соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятдаги 178 та давлат шифохоналарининг лабораториялари хорижда очилган Intermed Innovation қўшма корхонасига бириктирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фаррух Қорабоевга кўра, тузилган шартнома юзасидан бир қанча маҳаллий тадбиркорлар томонидан шикоят келиб тушган. Қўмита Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лабораторияларни бириктириш бўйича маълумот сўраган, бироқ вазирлик маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан Рақобат тўғрисидаги қонуннинг 23-моддасига асосан иш қўзғатилди. Шу ҳафта бу бўйича чора кўрилади. Агар маълумотлар берилмаса, тегишли тартибда чоралар кўрилади», — дейди у.

Таъкидланишча, айнан бу масала давлат шерикчилиги ва давлат-хусусий шерикчилиги консессия шартлари асосида тузилган шартномалар, бу борада маълумотлар олингандан кейин хулоса чиқарилади.

«Биз қонун бузилиш ҳолатини ўрганишимиз учун ҳужжатлар керак, лекин шу кунгача улар тақдим этилмади. Агар қонун бузилиш ҳолатлари аниқланса, Рақобат тўғрисидаги қонунга асосан чоралар кўрамиз», — дея қўшимча қилди Қорабоев.

«Монополияга қарши ўрганиш вақт талаб қиладиган масала. Чунки маъмурий жараёнлар бор, биз бундан чиқа олмаймиз. Масалан, тадбиркорлик субъектларининг фаолияти давлат сиёсатига чиққан бўлиб, меъёридан ортиқча аралашишимизга қонун жиҳатидан йўл қўйилмайди. Шу сабабли муайян бюрократик шартларга риоя қилишимиз керак. Бу вақт талаб қилади. Икки ой давомида қўмита ҳеч нарса қилмади дегани эмас, биз шуғулланяпмиз бу бўйича. Лекин маълум бир қийинчиликлар туғиляпти, албатта, бу ҳар қандай текширувда бўлади», — дейди Антимонополия қўмитаси раиси ўринбосари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!