Монголия коронавирус билан курашаётган Хитойга антиқа ёрдам кўрсатди

Монголия коронавирус билан курашаётган Хитойга антиқа ёрдам кўрсатди

Монголия Президенти Халтмаагийн Баттулга ХХР Раиси Си Цзиньпин билан учрашув вақтида Хитойга 30 000 бош қўй совға қилди. 

Халтмаагиин Баттулга ташриф билан Хитойда бўлиб турибди. 27 февраль куни Пекин халқлар уйида музокаралар бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Монголия Президенти коронавирус эпидемияси билан курашаётган Хитойни қўллаб-қувватлаша мақсадида, Си Цзинпинга мамлакатга 30 минг бош қўй берилгани тўғрисида гувоҳнома топширди, дейди "qalampir.uz".

Аввалроқ, Халтмаагийн Баттулга коронавирус сабаб мамлакатда Цаган Сар (қамарий ой бўйича Монголия Янги йил)га алоқадор барча тадбирлар ўтказилишини тақиқлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!