Молия вазирлигида янги тайинлов

Молия вазирлигида янги тайинлов

Джуманиязов Икрам Каримбаевич Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Aхборот ҳисоблаш маркази” унитар корхонаси Директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлигиAхборот хизмати маълум қилди.

Икрам Джуманиязов 1985 йил Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида туғилган. 

2008 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2011 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Банклараро ҳисоб-китоб маркази халқаро ҳужжатли операциялар бошқармасида Экспорт аккредитивлари ва кафолатлар бўлими иккинчи тоифали мутахассиси сифатида бошлаган.

2013-2015 йилларда О ъзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Методология молиявий ресурслар ва ҳисобларни бошқариш бошқармаси Бюджетнинг ғазна ижроси методологияси бўлимининг бош мутахассиси.

2015 йилда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Валюта активлари ва мажбуриятлари бош бошқармасининг Экспортдан тушадиган даромадларни режалаштириш ва мониторинг қилиш бўлимининг бош иқтисодчиси лавозимида, кейинчалик ушбу бошқарманинг Жамлама-таҳлил валюта бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамланма ахборот-таҳлил бошқармасининг Назорат бўлими бошлиғи, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамланма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!