Молия вазирлиги бош соврини 4 млн сўмдан ортиқ бўлган танлов эълон қилди

Молия вазирлиги бош соврини 4 млн сўмдан ортиқ бўлган танлов эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг замонавий, оригинал, осонлик билан тан олинадиган логотипини яратиш учун профессионал график дизайнерлар, рассомлар ҳамда рассомлик маҳоратга эга бўлган креатив шахслар учун танлов эълон қилмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Логотипнинг мафкуравий ва ғоявий таркиби вазирлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига, шунингдек, қонуний, маданий ва эстетик стандартларга мос бўлиши лозим, дейилади Молия вазирлиги хабарида.

Иштирокчи бошқа бировларнинг муаллифлик ва турдош ҳуқуқларини танлов ишларида бузган тақдирда, барча ҳуқуқбузарликка шахсан жавобгар ҳисобланади.

Танлов иши ўзида график қисм ва тушунтириш хатини жамлаши лозим.

График қисм тасвирдан иборат, осонлик билан ўқиладиган, «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» ёзувли оригинал логотипни ташкил этиши ва тасвир, эскиз, чизма, график макет ҳамда 3D-рендер шаклларида тақдим этилиши мумкин.

Тушунтириш хати ихтиёрий шаклда бўлиб, у тақдим этилган вазирлик логотипи концепциясини дизайндаги маънавий-мафкуравий элементларини талқин этиш орқали акс эттириши керак.

Барча материаллар ddjuraeva@mf.uz; pressservice.mfuzb@gmail.com электрон манзиллари орқали қабул қилинади.

Танлов 2 босқичда ўтказилади:
I босқич: 2018 йил 21 июндан 30 июнгача — танлов ишлари кўриб чиқилади;
II босқич: 2018 йил 2 июлдан 7 июлгача — ишларни баҳолаш.

Танлов ғолиби энг кам иш ҳақининг 25 баровар миқдорида мукофотланади.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!