Молия вазири: ҳеч кимнинг кафиллигини олмаганмиз, вазифамиз - рақобатни шакллантириш

Молия вазири: ҳеч кимнинг кафиллигини олмаганмиз, вазифамиз - рақобатни шакллантириш

Молия вазирлиги Ғазначилигида Молия вазирлиги тизимидаги масъул мутахассислар, журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, энергетика сектори ҳозирда жуда ҳам мураккаб аҳволда.

“Бундай олиб қараса, давлатнинг вазифаси қайсидир тармоқни қўллаб-қувватлаш эмас. Ҳа, таълим, соғлиқни сақлаш давлатнинг вазифаси. Лекин бизнинг вазифамиз энергетика сектори ёки нефть-газ компанияни қўллаб-қувватлаш эмас. Бизнинг мақсад - бу тармоқларни ислоҳ қилиб, бозор принципларига ўтказиш, уларни бизнесга айлантириш ва одамлар бозор принципи асосида рақобат билан пайдо бўлган нархларда маҳсулот сотиб олиши. 

Биз ҳеч кимнинг кафиллигини олмаганмиз. Давлатнинг вазифаси бунақа эмас. Бизда ёки нефть-газни, ёки “Ҳаво йўллари”ни қўллаб-қувватлаш вазифаси йўқ. Вазифамиз - рақобатни шакллантириш. 

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади қайсидир муайян тармоқ ёки компанияни қўллаб-қувватлаш эмас, балки бозор иқтисодиёти тамойилларини ҳисобга олиб рақобатдош нархлар асосида аҳоли ва иқтисодиётни энергоресурслар билан таъминлашдан иборат”, - дейди Ж.Қўчқоров.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!