"Мол операцияси": Қашқадарёда 38 ёшли эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди

"Мол операцияси": Қашқадарёда 38 ёшли эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Қашқадарё. Қамаши туманида 38 ёшли Б.К., 2019 йилнинг июль ойидан 2020 йилинг май ойигача бўлган вақт оралиғида 5 нафар фақароларнинг ишончига кириб, улардан нархи жами 147.925.500 сўм бўлган чорва молларини пулларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишини ваъда қилиб, чорва молларни алдаш йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Қ., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!