Модрич энди спортчилар орасида ҳам энг яхши

Модрич энди спортчилар орасида ҳам энг яхши
Халқаро спорт матбуоти уюшмаси (AIPS) 2018 йилнинг энг яхши спортчилари номини эълон қилди.
Унга кўра Мадриднинг Реал клуби ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2018 йилнинг энг яхши эркак спортчиси, деб топилди. У сўровда 419 очко тўплаб, машҳур теннисчилар Новак Жокович (337 очко) ҳамда Рожер Федерерни (290 очко) ортда қолдиришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Модрич 2018 йил якунларига кўра футболчилар орасида Олтин тўп мукофотини ҳам қўлга киритган эди. Ўшанда кўпчилик Реал вакилининг ғалабасига шубҳа билан қараганди, энди Лука нафақат футболчилар, балки спортчилар орасида ҳам тенгсиз бўлиб турибди.
Аёллар орасида эса бу номга америкалик гимнастикачи Симона Байлс муносиб кўрилди. У сўровномада 427 очко тўплаган ҳолда энг яқин таъқибчилари Эстер Ледецка (тоғ чанғиси) ва Симона Халепни (теннисчи) сезиларли фарқ билан ортда қолдирди.
Manba: uza. uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!