ММА жангчиси Муслим Омонов ўлими тафсилотлари «У кўп қон йўқотишдан вафот этган»

ММА жангчиси Муслим Омонов ўлими тафсилотлари «У кўп қон йўқотишдан вафот этган»

10 сентябрь куни Тошкентда ММА профессионал жангчиси Муслимбек Омонов муштлашувда олган жароҳати оқибатида вафот этди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса тафсилотларини ошкор қилди, деб ёзади Repost.

11 сентябрь, чоршанбага ўтар кечаси соат тахминан 00:50да Юнусобод туманида жойлашган кафеларнинг бирида бир-биридан алоҳида икки даврада ўтирган йигитлар ўртасида можаро келиб чиққан.

Томонлар кўчага чиқиб, Шайхонтоҳур туманига қараб йўл олган, кейин яна Юнусободга қайтган ва у ерда муштлашув келиб чиққан. Йигитлардан бири спортчини ўткир тиғли жисм билан урган.

23 ёшли Муслимбек Омонов шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай ҳаётдан кўз юмган. У кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!